Фитрат, Абдурауф

Википедия сайттан
Перейти к навигации Перейти к поиску
Абдурауф Фитрат
Портрет
Ажыл-ижи:

политик, писатель, историк литературы, журналист, преподаватель университета, поэт

Төрүттүнген чылы:

1885

Төрээн чери:
Чурту:
Мөчээн чылы:

1938 октябрьның 5(1938-10-05)

Мөчээн чери:
Холунуң үжүү:

Fitrat signature.JPG

Commons-logo.svg Абдурауф Фитрат Викишыгжамырда
Абдурауф Абдураҳмон оглу Фитрат

Абдурауф Фитрат (узб. Abdurauf Fitrat; 1885, Бухара — 1938, Ташкент) — өзбек шүлүкчү, чогaaлчы.

ЮРТ ҚАЙҒУСИ чогaaлы[эдер | вики-сөзүглелди эдер]

Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси!

Сенга не бўлди? Ҳолинг қалайдир? Нечук кунларга қолдинг?

Эй Чингизларнинг, Темурларнинг, Ўғузларнинг*, Отиллаларнинг** шонли бешиклари! Қани у чиқдиғинг юксак ўринлар? Қуллик чуқурлариға недан тушдинг?!

Дунёни «урҳо»лари билан титраткан йўлбарс юракли болаларинг қани? Ер тупроғини кўкларга учиратурған тоғ гавдали ўғлонларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдир?

Ер юзининг бир неча полвонлари бўлган ботир туркларинг қани? Нечун чекиндилар? Нечун кетдилар? Кураш майдонларини ўзгаларга нечун қўйдилар? Нечун… Нечун… нечун..? Гапур менга, эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди?!

Ер юзининг буюк салтанатларини сен қурмадингми? Ҳиндистоннинг, Эроннинг, Оврўпанинг улуғ хоқонларини сен юбормадингми? Эй хоқонлар ўчоғи! Эй қаҳрамонлар туғойи! Қани у чақмоқ чақишли ботир хоқонларинг? Қани аввалғи ўқ юрушли, отли бекларинг? Нечун «урҳо»ларинг эшитилмайдир?

Дунё халқини бўйсундирмаган салтанатларинг нечун бузилди? Инсонлик оламини қанотлари остинда олган хоқонлиғнинг нечун кучи ўлди? Кучингми кетди? Кимсасизми қолди? Йўқ… йўқ… Тангри ҳаққи учун йўқ!.. Сен кучсиз эмассан, сен кимсасиз эмассан! Бугун ер юзида саксон милйун боланг бор. Буларнинг томирларидаги қон чингизларнинг, темурларнинг қонидир. Буларнинг кучлари сенинг кучингдир! Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси!

Қайғурма! Эски давлатинг, эски салтанатинг, эски йигитларинг, эски арслонларинг ҳаммаси бор, ҳеч бири йўқолмамишдир. Ёлғиз… Оҳ, ёлғиз… тарқалмишдир[1][2].

Номнaры[эдер | вики-сөзүглелди эдер]

  • Fitrat. Sheʼrlar. «Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati», 1987 yil 11 dekabr.
  • Fitrat. Sheʼrlar. «Sharq yulduzi», 1991, 6-son.
  • Fitrat. Hind ixtilolchilari. «Sharq yulduzi», 1990, 4-son.
  • Fitrat. Turkistonda ruslar. «Sharq yulduzi», 1992.
  • Fitrat. Oʻzbek klassik musiqasi tarixi. T.: «Fan», 1993.
  • Fitrat. Tanlangan asarlar, Ikki jildlik. T.: «Maʼnaviyat», 2001.
  • Fitrat. Chin sevish. T.: «Adabiyot va sanʼat», 1996.
  • Fitrat. Najot yoʻli. T.: «Sharq», 2002.

Демдеглелдер[эдер | вики-сөзүглелди эдер]

  1. ЮРТ ҚАЙҒУСИ чогaaлы http://www.gglit.uz/blog/2015/09/%D0%B1%D0%B5%D0%B3%D0%B0%D0%BB%D0%B8-%D2%9B%D0%BE%D1%81%D0%B8%D0%BC%D0%BE%D0%B2-%D1%84%D0%B8%D1%82%D1%80%D0%B0%D1%82%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D1%8E%D1%80%D1%82-%D2%9B%D0%B0%D0%B9%D2%93%D1%83/
  2. ЮРТ ҚАЙҒУСИ чогaaлы http://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdurauf%20Fitrat.%20Yurt%20qayg'usi.pdf

Шөлүглер[эдер | вики-сөзүглелди эдер]